Серхио Рамос: «2014 йил «МЮ»га ўтишга яқин эдим. Отам бу клубнинг ашаддий мухлиси»
«Севилья» ҳимоячиси Серхио Рамос 2014 йил «Манчестер Юнайтед»га ўтишга яқин бўлганини айтди.
«2014 йил «Юнайтед»га ўтишга яқин эдим. Чунки, отам – бу жамоанинг ашаддий мухлиси. «Реал»да қолишга қарор қилганим сабаб ўтиш амалга ошмаган. Шунга қарамай, ҳали ҳам бу жамоани қизиқиш билан кузатаман, шунингдек, АПЛ ва унда ўйнаётганларга бефарқ эмасман. Чунки Премьер-лигада ўйин даражаси ва темпи ўзига хос. Бу лигада тўп суриб, кўп нарсани ўрганиш мумкин. Ўшанда Мадридда қолганимдан хурсанд бўлганман, ҳозир эса «Севилья»да эканимдан бахтиёрман», - дейди Серхио Рамос AS билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, Рамос 2005-2021 йиллар давомида «Реал» сафида тўп суриб, 671 ўйинда 101та гол ва 40та узатмага муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар