Россия Премьер-лигаси 14-тури доирасида ЦСКА ўз майдонида «Нижний Новгород» устидан иродали ғалабага эришди.
Шу куни Москва клуби сафида Файзуллаев асосий таркибда майдонга тушган бўлса, меҳмонлар сафида Иброҳимхалил Йўлдошев 28-дақиқада жароҳат олган ҳимоячи ўрнига захирадан тушди ва 33-дақиқада ассист муаллифига айланди – 1:0.
Иккинчи бўлимнинг 71-дақиқасига қадар Москва клуби ўз майдонида мағлуб (1:2) бўлаётган эди ва Аббосбек Файзуллаев навбатдаги марта катта саҳнага чиқди. 71-дақиқада айнан унинг узатмасини кутилмаганда Йўлдошев ўз дарвозасига йўллаб, автогол муаллифи бўлди. 73-дақиқада эса яна ўша Файзуллаев Давиланинг голига ҳаммуаллифлик қилди – 3:2.
Шу тариқа, «ўзбекча дерби»да Файзуллаев ассистлари эвазига жамоасининг камбэкини таъминлади. ЦСКА 24 очко билан 3-ўринга кўтарилди, Нижний Новгород клуби эса 20 очко билан 6-ўринда бормоқда.
РПЛ. 14-тур
ЦСКА – Нижний Новгород 3:2
Голлар: 0:1 – 33 Стоцкий, 1:1 – 37 Чалов, 1:2 – 40 Александров, 2:2 – 71, автогол Йўлдошев, 3:2 – 73 Давила.
ЦСКА – Акинфеев, Хелвен (Давила, 68), Мойзес, Виллиан Роша, Здьелар, Гайич, Обляков, Мендес (Набабкин, 68), Аббосбек Файзуллаев, Заболотний, Чалов.
Пари НН – Нигматуллин, Стоцкий, Гоцук, Каккоев (Толстопятов, 69), Александров, Стаматов (Йўлдошев, 28), Калинский, Трошечкин (Жигулев, 69), Эдедем (Кутателадзе, 82), Боселли, Зе Турбо (Севикян, 82).