05.11.2023 12:27
5869
Теглар
Клублар ўртасидаги ЖЧ-2023нинг барча иштирокчилари маълум бўлди. Турнир декабрда Жиддада бўлиб ўтади

Бразилиянинг «Флуминенсе» клуби Либертадорес кубогида зафар қучиб, турнирнинг сўнгги иштирокчисига айланди.

Шу тариқа, «Флуминенсе»дан ташқари, «Манчестер Сити» (Англия), «Леон» (Мексика), «Урава Ред Даймондс» (Япония), «Ал-Аҳли» (Миср), «Окленд Сити» (Янги Зеландия) ва «Ал-Иттиҳод» турнирда иштирок этади.

«Флуминенсе» ва «Манчестер Сити» клублари ўз иштирокини яримфиналдан бошлайди. «Ман Сити» клуби «Леон» — «Урава Ред Даймондс» ғолибига қарши ўйнайди, «Флуминенсе» эса «Ал-Аҳли» -«Ал-Иттиҳод»/«Окленд Сити» учрашуви ғолибига қарши ўйнайди.

Турнир Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида 12-22 декабрда бўлиб ўтади. 

Маълумот учун, 2025 йилдан ушбу турнирда 32та жамоа иштирок этиши кутилмоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар