05.11.2023 07:59
2115
Теглар
«Флуминенсе» — ўз тарихида илк бор Либертадорес Кубоги ғолиби

Либертадорес Кубоги финалида Бразилиянинг «Флуминенсе» ва Аргентинанинг «Бока Хуниорс» клублари тўқнаш келишди. 

«Маракана»да ўтган ҳал қилувчи баҳс 120 дақиқа давом этди ва унда «Флуминенсе» ғалаба қозониб, ушбу турнирдаги илк чемпионлигига эришди. 

Ғолиб жамоа сафида Европа футболига таниш бўлган — Марсело ва Фелипе Мело каби ўйинчилар ҳаракат қилди. Бош мураббий эса Бразилия миллий жамоасини ҳам бошқараётган Диниздир. 

Либертадорес Кубоги
Бока Хуниорс — Флуминенсе 1:2
4 ноябр, «Маракана»

Голлар: Адвинкула (72) — Кано (36), Кеннеди (99). 
Бока Хуниорс – Ромеро, Адвинкула, Фигаль (Валдес, 113), Валентини, Фабра, Барко (Лангони, 78), Медина (Таборда, 106), Фернандес (Сараччи, 106), Фернандес, Кавани (Бенедетто, 78), Мерентиель (Жансон, 91). 
Флуминенсе – Фабио, Самуэл Шавер (Гуга, 85), Нино, Мело (Марлон, 52), Марсело (Барбоса, 80), Гансо (Кеннеди, 80), Арияс, Мартинелли (Лима, 80), Андре, Кано, Кено (Браз, 103). 
Огоҳлантиришлар: Кавани (64), Кено (67), Фигаль (68), Кеннеди (89), Лангони (94), Нино (105+7), Кано (120), Сараччи (120). 
Четлатиш: Кеннеди (102), Фабра (105+7).

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар