«Арсенал» бош мураббийи Микел Артета «Нюкасл» билан ўйиндаги мағлубиятдан кейин (0:1) Стюарт Эттуэлл ҳисобга олган голни шармандалик деб атади.
«Ўйиндан кейин натижани муҳокама қилиб ўтиришга тўғри келаётгани ҳайрон қолдирмоқда. Жин урсин, бу голни қандай қилиб инобатга олиш мумкин? Келинг шуни муҳокама қилайлик. Жуда ҳам ғазабдаман.
Бундай голни инобатга олиш ўта кетган шармандалик! Шундай нарсалар борки, Англияда ҳам, Хитойда ҳам, Японияда ҳам, Португалияда ҳам мумкин эмас.
АПЛ вакилларининг энди нима дейишлари менга барибир. Энди жуда кеч», - дейди лондонликлар бош мураббийи.
Маълумот учун, Гордон гол киритган вазиятда VAR тўп майдон ташқарисига чиқиб кетган ё кетмаганини текширган бўлса, сўнг Габриэлга нисбатан қўполлик бўйича текширув ўтказилди. Якунда Гордонда офсайд бор ёки йўқлиги аниқланди.