Мирча Луческу «Динамо»нинг «Шахтёр»дан учралган мағлубиятидан сўнг фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Киев клуби Украина чемпионатининг 13-туридан ўрин олган учрашувда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Жамоа 10 ўйиндан кейин 16 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 7-поғонасида бормоқда.
«Бугун мен ўйин ҳақида гапиришни истамайман. 15 йилимни Украина футболига бағишлаганимни айтмоқчиман. Шу ерда фаолиятимни якунлашга қарор қилдим. Бу охирги ўйин эди. Футболчиларим ва «Шахтёр» аъзолари билан хайрлашдим.
Барчангизга раҳмат. Ҳамма нарса тугайди: футболдаги фаолиятим, севгим, ҳаётим. Ҳамма нарсанинг бошланиши ва охири бор», — деди руминиялик 78 ёшли мутахассис ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.
Руминиялик мураббий 2004 йилдан 2016 йилгача «Шахтёр»да ишлагани билан танилган. Шунингдек, у «Интер», «Зенит», «Галатасарой» каби клублар ва Туркия миллий жамоасини бошқарган. «Динамо»да 2020 йилдан буён ишлаб келаётганди.
Фаолияти давомида Луческу 9 марта Украина чемпиони бўлган, 2009 йилда УЕФА Кубогини қўлга киритган.