«Майнц» Фаластинни қўллаб-қувватлаган Анвар ал-Ғозий билан шартномани бекор қилди
Ижтимоий тармоқлардаги можародан сўнг Анвар ал Ғозий «Майнц»ни тарк этди.
Яримҳимоячи Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирган, натижада клуб уни жамоадан четлатганди.
Октябр ойи охирида клуб раҳбарияти нидерландиялик футболчи билан учрашув ўтказгани ва Анвар хатосини тушунгани ҳақида хабар берганди. Яримҳимоячининг ўзи эса бу гапни рад этди.
Энди эса «Майнц» 28 ёшли футболчи билан шартномани бекор қилганини эълон қилди.
«Бу чора футболчининг ижтимоий тармоқлардаги изоҳлари ва хабарларига жавобан қабул қилинди», — дейилади немис клуби сайтида.
Ал Ғозий «Майнц»га сентябр охирида келиб қўшилганди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар