Колумбия президенти: «Вақт ўтмоқда ва Диаснинг отаси билан боғлиқ вазият ҳамон хавфли бўлиб қолмоқда»
Колумбия президенти Густаво Петро «Ливерпул» яримҳимоячиси Луис Диаснинг ўғирлаб кетилган отаси қўйиб юборилмаганини айтди.
Аввалроқ радикал бўлган Миллий озодлик армияси (ELN) вакили отани қўйиб юборишга сўз берганди.
«Бу ELNнинг ишилиги, улар Луис Диаснинг отаси ҳаёти учун масъул эканлигини англатади.
Улар тинчлик жараёнига зид ҳаракат қилди. Мен нафақат Диаснинг отаси ўғирлаб кетилганидан, балки унинг ҳамон қўйиб юборилмаганидан ҳам қаттиқ норозилигимни билдираман.
ELN раҳбарлари уни имкон қадар тезроқ озод қилишни билдиришди. Аммо вақт ўтмоқда ва жаноб Диас тушиб қолган вазият ўта хавфли бўлиб бормоқда», — деди давлат раҳбари.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар