Маруан Феллайни футболчи сифатида сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
«Шандун Тайшан» бош мураббийи Чой Кан Ҳи «Ҳэнан»га қарши ўйин бельгиялик учун Хитой чемпионатидаги охиргиси бўлишини айтди.
«Бироз афсуслансам-да, унинг кетиш қарорини ҳурмат қиламан. У — ажойиб футболчи. Ёши туфайли ўйинлардан сўнг тикланиш жуда машаққатли кечди», — деди мураббий.
Хитой Суперлигасида мавсумни якунлайдиган баҳсдан сўнг жамоа Феллайни билан хайрлашиш маросимини ўтказади.
Daily Mailнинг таъкидлашича, 35 ёшли яримҳимоячи «Шандун Тайшан» Хитой Кубоги ва Осиё Чемпионлар Лигасидаги иштирокини якунлаганидан сўнг футболдан кетади. Ушбу турнирлардан биринчисининг финали 25 ноябрга белгиланган, иккинчисида эса ҳали гуруҳ босқичи давом этмоқда.
Феллайни 2019 йилдан бери Хитойда ўйнаб келда. Бунгача у «Манчестер Юнайтед», «Эвертон» ва «Стандард» клубларида ўйнаган. Бельгия миллий жамоаси сафида 87та ўйин ўтказган.