Беллингҳэм Ла Лигада 2-бор, «Реал»да эса қаторасига 3-марта ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди
Жуд Беллингҳэм 3 ой ичида 2-марта Ла Лиганинг энг яхши футболчисига айланди.
«Реал» яримҳимоячиси овозлар сонига кўра Жоау Фелиш («Барселона»), Антуан Гризман («Атлетико»), Иско («Бетис») ва Алеиш Гарсияни («Жирона») ортда қолдирди. У август ойида ҳам ғолиб бўлган эди.
20 ёшли инглиз футболчиси октябр ойида Испания чемпионатида 3та ўйинда 4та гол урди.
Шунингдек, Жуд қаторасига 3-бор «Реал»да ойнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар