03.11.2023 15:43
1846
УEФА «Олтин тўп» ҳамкорига айланди ва бундан кейин маросимни ташкиллаштиришда қатнашади

УEФА «Олтин тўп» ҳамкорига айланди.

France Football ва L'Equipe журналларига эгалик қилувчи УEФА ва Groupe Amaury 2024 йилдан бошлаб «Олтин тўп»ни биргаликда ташкил этиш бўйича ҳамкорликни эълон қилди. Қайд этилишича, УEФА ва Groupe Amaury мукофотнинг мақомини ошириш ниятида.

Шартнома доирасида Groupe Amaury «Олтин тўп» брендининг эгаси бўлиб қолади ва овоз беришни назорат қилишни давом эттиради. 

«УEФА ўзининг футбол тажрибаси билан лойиҳага ёрдамлашади, шунингдек, глобал тижоратни тарғиб қилади ва ҳар йили мукофот топшириш маросимини ташкил қилади.

Бундан ташқари, эркаклар ва аёллар футболи бўйича йилнинг энг яхши мураббийлари учун янги мукофотлар қўшилади, бу уларнинг жамоалари муваффақиятига қўшган ҳиссаларини эътироф этади. Аввалги барча мукофот турлари ҳам сақланиб қолади», — деб хабар қилади УЕФА. 

Яна шуни таъкидлаш керакки, УЕФА бундан буён Европада йилнинг энг яхши футболчиси учун алоҳида мукофот топширмайди (2011 йилдан бери бериларди).

Эслатиб ўтамиз, «Олтин тўп» 1956 йилдан бери France Football томонидан ҳар йили топширилади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар