03.11.2023 11:56
15385
Теглар
«МЮ» тен Ҳаг ўрнига икки номзодни кўриб чиқмоқда

«Манчестер Юнайтед» Эрик тен Ҳагни истеъфога чиқариши мумкин.

Тhe Tiмes нашри клубдаги манбасига таяниб хабар беришича, 0:3 ҳисобидаги икки мағлубият 53 ёшли мутахассиснинг келажагини хавф остига қўйган.

Нидерландиялик мутахассис ўрнига Рубен Аморим («Спортинг») ва Зинедин Зидан («Реал»нинг собиқ устози) вариантлари кўриб чиқилмоқда. Шу билан бирга, вазият «Юнайтед» хўжайинининг ўзгариши билан боғлиқ ноаниқлик туфайли мураккаблашмоқда.

Шунингдек, айрим ўйинчилар тен Ҳагнинг жамоани ёмон вазиятдан олиб чиқиш қобилиятига шубҳа қилишлари ва ҳаддан ташқари оғир машғулотларни кўп сонли жароҳатлар билан боғлашлари қайд этилган.

«МЮ» айни дамда Премьер-лигада 10-турдан кейин пешқадам «Тоттенҳэм»дан 11 очко ортда қолиб, 8-ўринда бормоқда.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар