03.11.2023 07:50
941
Каземиро яна жароҳат олди ва «Фулҳэм» билан ўйинни ўтказиб юборади

Каземиро яна жароҳат олди.

«Манчестер Юнайтед» Лига Кубоги 1/8 финалида «Нюкасл»га мағлуб бўлди (0:3) ва турнирдан чиқиб кетди. Бразилиялик футболчи танаффусда алмаштирилди ва унинг ўрнига Софян Амрабат тушди.

Эрик тен Ҳаг яримҳимоячининг алмаштирилишини биринчи бўлим охирида олган жароҳати билан изоҳлади. «МЮ» устози Каземиронинг «Фулҳэм»га қарши шанба куни бўлиб ўтадиган ўйинда иштирок этишини рад этди.

«Танаффус олдидан у жароҳат олди. Шунинг учун алмаштириш керак эди.

У қанча муддатни ўтказиб юборишини айта олмайман. Яна 24 соат кутишимиз керак. Лекин, менимча, у шанба куни аниқ майдонга тушмайди», — деди тен Ҳаг ўйиндан кейинги матбуот анжуманида.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар