Колумбияда Луис Диаснинг отасини озод қилиш талаби билан митинг бўлиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, «Ливерпул» клуби ва Колумбия миллий жамоаси вингерининг ота-онаси Колумбияда ўғирлаб кетилганди. Футболчининг онаси қутқарилди, аммо ота ҳамон жиноятчилар қўлида.
Таъкидланишича, ўғрилар Венесуэла фуқаролари бўлиши мумкин, Луис Мануэл Диас эса айнан ўша ҳудудга олиб кетилгани тахмин қилинмоқда. Маълумот учун 200 млн песо ваъда қилинган.
ВВС хабарига кўра, сешанба куни ўғирлик содир бўлган Колумбиянинг Барранкас шаҳри аҳолиси футболчининг отасини озод этиш талаби билан марш ўтказди. Акцияда юзлаб кишилар иштирок этди — улар Луис Диас отасининг портретлари туширилган оқ футболкаларни кийиб, қўлларида шам тутиб: «Озодлик!» дея куйлашди.
Таъкидланишича, катта Диас ҳам Барранкасда таниқли — у ёш футболчиларни тарбиялайди.