«Интер» мухлислари Лукакуни ҳақорат қилишгани учун клубга жарима солинди
«Интер» мухлислари Ромелу Лукакуни ҳақорат қилишгани учун клуб жаримага тортилди.
Ўтган якшанба куни «Рома»га қарши уйинда (1:0) мухлислар жамоанинг собиқ ҳужумчисини ҳақорат қилишди. Бундан ташқари, Football Italia хабарига кўра, полиция тақиқига қарамасдан мухлислар ўртасида ҳуштаклар тарқатилган.
«Интер» «Рома» билан ўйинда мухлисларнинг ўзини ёмон тутгани учун 5 минг евро жарима тўлайди. Жазо фақат ҳақоратли қичқириқларга нисбатан қўлланади — ҳуштакбозлик учун санкциялар назарда тутилмаган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар