02.11.2023 19:34
3235
Теглар
Файзуллаев кетма-кет иккинчи марта ЦСКАда ой лауреати бўлишга яқин. Аббосбек сўровномада Акинфеев ва Гайични ортда қолдирмоқда

Москванинг ЦСКА клуби октябр ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра, жамоанинг беш нафар ўйинчиси – Игор Акинфеев, Милан Гайич, Фёдор Чалов, Иван Обляков ва Аббосбек Файзуллаев номзоди келтирилган. Москва клуби матбуот хизмати ой лауреатини аниқлаш учун ижтимоий тармоқларда сўровнома ўтказмоқда.

2 ноябр ҳолатига кўра, сўровномада қарийб 24 мингта овоз берилган. Бу борада ўзбекистонлик футболчи 54 фоиз (13 минг овоз) билан сўровномада пешқадамлик қилмоқда. Гайич 19 фоиз овозга эга бўлиб турган бўлса, Акинфеев 16, Чалов 9, Обляков 2 фоиз овозга эга бўлиб турибди. Сўровнома 6 ноябр куни якунига етади.

Маълумот учун, Аббосбек Файзуллаев сентябр ойида ҳам жамоасининг тенгсиз ўйинчиси деб топилганди. У сўнгги турда пешқадам «Краснодар» билан баҳсда Чаловнинг ягона голига ассистентлик қилганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар