«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг Лига Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Ньюкасл» (0:3) билан ўйиндан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Натижа яхши эмаслигини биламиз. Масъулиятни ўз зиммамизга олишимиз керак. Жавобгарлик менда.
Мухлислардан узр сўрашим керак, чунки бу ўйин бизнинг стандартларимизга мос келмайди ва биз буни тузатишимиз керак. Мағлубиятлардан қутулишимиз, буни тезда қилишимиз керак. Кейинги ўйин шанба куни бўлиб ўтади ва биз планкани кўтаришимиз керак.
Бизда маҳорат етарли ва футболчилар содир бўлган воқеаларга муносабат билдира олишади. Улар ҳаракат қилишганини кўрдингиз, лекин бу етарли эмасди. Ва мен бунинг учун жавобгарман. Биргаликда тузатишимиз керак.
Ишонч қозониш учун, аввало, ўйнаш керак. Исталган натижага эришганингизда ишонч пайдо бўлади. Қоидаларга риоя қилганингизда, принципларга содиқ қолганингизда, яккакурашларда ғалаба қозонганингизда, ўзингизни жангга мажбурлаганингизда натижага эришишингиз мумкин.
Ҳозир асосийси — тўғри менталитет», — дея нидерландиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради Sky Sports.