«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета Лига Кубоги 1/8 финалидан ўрин олган «Вест Ҳэм» (1:3) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Хафсаламиз пир бўлди, масъулият менда. Етарли даражада яхши эмасдик, етарлича курашмадик. Икки кун давомида футболчиларни уларни нима кутаётгани, ўйин қанчалик муҳим бўлиши ҳақида огоҳлантирдим.
Умуман олганда, керакли даражага ҳам яқинлашмадик. Бу — футбол, ҳар бир ўйин ўзига хос. Бир неча кун олдин содир бўлган воқеа («Шеффилд» билан 5:0) аллақачон унутилган.
Гол уриш учун етарлича фаол таҳдид қилмадик. Жамоамдан кўпроқ нарсани хоҳлардим. Кўп жиҳатни яхшилаш керак.
Бугунги баҳсдан кейин «Нюкасл«га қарши ўйинда бу мағлубиятдан қандай фойдаланишни тушунишимиз, оғриқни ҳис қилишимиз керак», — дея Артетанинг сўзларини келтиради ВВС.