02.11.2023 15:41
4403
«Андижон» - ОКМК ўйинидаги воқеалар сабабли мезбон жамоага навбатдаги ўйинни томошабинларсиз ўтказилиши чораси қўлланилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Хусусан, Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Андижон» — ОКМК учрашувда, «Андижон» футбол клуби мухлислари томонидан учрашув давомида, шу жумладан, учрашувнинг танаффус вақтида ва учрашув якунлангандан сўнг учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилгани ҳамда турли хил буюмлар улоқтирилгани, улоқтирилган буюмлардан бири ёрдамчи ҳакамга теггани қайд этилган.

«Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Андижон» футбол клубига нисбатан келгуси 1 та уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш ва жарима интизом чораси қўлланилди», - дейилади ЎФА хабарида.

Шу тариқа, «Андижон» сўнгги тур доирасидаги уй ўйини - «Бухоро»га қарши баҳсни томошабинларсиз ўтказади.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар