Суперлига 24-тури доирасидаги дастлабки ўйин Олмалиқда бўлиб ўтди.
ОКМК «Турон»ни қабул қилиб, 6-дақиқадаёқ ўз дарвозасидан гол ўтказиб юборди. 39-дақиқада Хуршид Ғиёсов пеналтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, бўлим якунида Мурод Эрматов жамоасининг ғалаба голига муаллифлик қилди – 2:1.
Шу тариқа, 4-ўриндаги ОКМК 42 очко билан «Навбаҳор»га (43 очко) яқинлашиб олди. Яйпан клуби эса 16 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Суперлига. 24-тур
ОКМК – «Турон» - 2:1
Ҳакам: Раҳимбек Каримов
Голлар: Ҳуршид Ғиёсов 39 пеналтидан, Мурод Эрматов 45+2 – Рустамхон Азимов 6.
ОКМК: 1. Ботирали Эргашев, 2. Акрам Комилов, 4. Миржамол Қосимов, 7. Дилшод Аҳмадалиев, 10. Хуршид Ғиёсов, 14. Миржаҳон Мираҳмадов (24. Мурод Эрматов, 36), 15. Ойбек Рустамов, 17. Санжар Турсунов, 19. Муҳаммаданас Ҳасанов, 27. Мартин Боакье, 29. Виталий Денисов
«Турон»: 35. Раҳимжон Давронов, 2. Абдулазиз Абдурашидов, 4. Аслиддин Тоштемиров, 5. Марлен Чобанов, 9. Рустамхон Азимов, 15. Азиз Холмуродов (Файзуллобек Жуманқўзиев, 75), 18. Абдуғани Камолов, 21. Азамжон Алиев (17. Нодирбек Мукаров, 46), 44. Абубакир Ашуров, 45. Асадбек Саитхонов (22. Шаҳзодбек Рахматуллаев, 60), 55. Асилбек Айсаров (7. Шохмалик Комилов, 60)