«Реал» «Бавария» футболчисининг трансферини амалга оширишига шубҳа қилмаяпти
«Реал» клуби ёзги трансфер ойнасида Алфонсо Дэвисни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирган.
Relevo хабарига кўра, Мадрид клуби раҳбарияти мавсум якунида «Бавария» ҳимоячисининг трансферини амалга ошира олишига шубҳа қилмаяпти. Қайд этилишича, «Реал» бу трансфер устида бир йилдан буён ишламоқда.
Канадалик футболчининг Мюнхен клуби билан келишуви 2025 йилга қадар имзоланган. Шу боис немис клуби Дэвисни текинга қўйиб юбормаслик учун ҳам 2024 йилда Мадрид клубининг таклифини қабул қилиши кутилмоқда. «Реал» келишувга эришилишига ишонмоқда. Футболчи ҳам янги клубга ўтиш илинжида «Бавария» билан келишувни узайтирмаяпти.
Маълумот учун, 22 ёшли Дэвис жорий мавсум Бундеслигада 9 ўйинда 3та ассистга муаллифлик қилган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар