FourFourTwo талқинига кўра, Лионель Месси 3 бор «Олтин тўп»ни ноҳақ ютган.
Британия нашри мукофот тарихидаги 10та асосий «ўғирлик» рўйхатини тузди.
1. Роберт Левандовски 2021 йилда Месси ўрнига, 2020 йилда ҳам совринни олиши керак эди.
2. Тьерри Анри 2003 йилда Павел Недвед ва 2004 йилда Андрей Шевченкодан кўра кўпроқ лойиқ эди.
3. Уэсли Снейдер 2010 йилда Месси ўрнига олиши керак эди.
4. Криштиану Роналду 2013 йилда Франк Риберига ютқазиши керак эди.
5. Месси 2019 йилда Виржил ван Дейкдан кўра муносиб эмасди.
6. Роналду, Муҳаммад Салоҳ ва Антуан Гризманн 2018 йилги «Олтин тўп»га Лука Модричдан кўпроқ лойиқ эди.
7. 1956 йилда Стенли Метьюснинг ўрнига Альфредо Ди Стефано совринни олиши керак эди.
8. 2001 йилда мукофот Майкл Оуэнга эмас, Оливер Кан ёки Раулга берилиши керак эди.
9. Луис Суареснинг 1960 йилдаги совринига Ференц Пушкаш кўпроқ лойиқ эди.
10. Жанлуижи Буффон 2006 йилда Фабио Каннавародан кўра «Олтин тўп»ни қўлга киритишга лойиқ эди.
Таъкидлаш керакки, рейтинг душанба кунги маросим — Месси Эрлинг Ҳоландни ортда қолдириб, 8-бор «Олтин тўп»ни қўлга киритишидан олдин эълон қилинган.