Неймар қачон сафга қайтиши маълум бўлди
«Ал-Ҳилол» ва Бразилия миллий жамоаси ҳужумчиси учун жорий мавсум якунига етган.
Globo хабарига кўра, Неймарнинг жароҳатдан тикланиб сафга қайтиши учун 10 ой вақт талаб этилади. 31 ёшли ҳужумчи 2 ноябр куни Бразилияда жарроҳлик амалиётини ўтказади. Уни Бразилия миллий жамоаси бош шифокори Родриго Ласмар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Неймар 18 октябр куни Бразилия – Уругвай ўйинида жароҳат олганди. Унинг чап тизза хочсимон пайлари узилгани хабар қилинганди.
Ёзда «ПСЖ»дан «Ал-Ҳилол»га ўтган юлдуз Ар-Риёд клубида бор йўғи 5 ўйинда битта гол ва 3та ассист амалга оширган.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар