«Милан»нинг икки ҳимоячиси сафдан чиқди, Пулишичнинг жароҳати жиддий эмас
«Милан»нинг икки ҳимоячиси узоқ муддатга сафдан чиқди.
Sky Sports хабарига кўра, «россонери» ҳимоячилари Пьер Калулу ва Марко Пеллегрино жиддий жароҳат олган.
Франциялик футболчи чап оёқ сон мушагини жиддий шикастлаб олган, шу сабабли у операция қилиниши керак бўлади. Аргентиналик ўйинчининг эса чап оёғининг суяги синган, уни консерватив усуллар билан даволашади.
Шу билан бирга Кристиан Пулишичнинг сон қисмидаги жароҳати унчалик жиддий эмаслиги маълум бўлди, у «Удинезе»га қарши навбатдаги ўйингача тикланиши кутилмоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар