«Милан» ЕЧЛ плей-оффига чиқа олмаса, Пиолини истеъфога чиқариши мумкин
Стефано Пиоли «Милан» бош мураббийи лавозимини тарк этиши мумкин.
La Repubblica хабарига кўра, агар жамоа Чемпионлар Лигасининг плей-офф босқичига чиқа олмаса, 58 ёшли мутахассиснинг келажаги сўроқ остида қолиши мумкин.
Таъкидланишича, «россонери» хўжайини Жерри Кардинале учун А Серияни кучли тўртликда якунлашнинг ўзи етарли эмас.
Гуруҳ босқичининг 3-туридан сўнг «Милан» 2 очко жамғарди ва бирорта ҳам гол ура олмади. Жамоа «ПСЖ», «Боруссия Дортмунд» ва «Нюкасл» билан квартетда охирги ўринни эгаллаб турибди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар