Беллингҳем: «Месси – футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири. Шу боис у «Олтин тўп»ни 8 марта ютди»
«Реал» яримҳимояичи Жуд Беллингҳем Лионел Мессининг навбатдаги марта «Олтин тўп»га эга чиққани ҳақида фикрини билдирди.
«Лео — ажойиб футболчи, шу боис ҳам у «Олтин тўп»ни 8 марта ютди. Месси футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилардан бири эканига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
У бу сафарги совринни фақатгина жаҳон чемпионатидаги ғолиблиги ва ўйини билан эмас, ҳар кунги машғулотлардаги тинимсиз меҳнати эвазига ҳам қўлга киритди, деб ҳисоблайман», - дейди Беллингҳем Sport.es билан суҳбатда.
Маълумот учун, 36 ёшли Месси 2009, 2010, 2011, 2012, 2015, 2019, 2021 ва 2023 йилларда «Олтин тўп»га эга чиқди.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар