31.10.2023 22:36
2247
Теглар
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ОФК томонидан «Платинум» йўналиши бўйича Осиёда тенгсиз деб топилди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Осиё футбол конфедерациясининг «AFC Annual Awards» йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.

Қувонарлиси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси «Йилнинг энг яхши футбол федерацияси» номинациясида ғолибликни қўлга киритди. Совринни ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов қабул қилиб олди.

Қайд этиш жоиз, ўтган давр мобайнида Ўзбекистон Осиёнинг турли футбол тадбирларига мезбонлик қилди ҳамда ўзаро лойиҳаларни амалга оширди. Хусусан, тарихда илк бор U-23 ва U-20 Осиё чемпионатлари, шунингдек, ОФКга аъзо ассоциациялар президентлари ва бош котиблари конференцияси мамлакатимизда ўтказилди.

«Қитъа миқиёсидаги турли саралаш баҳслари, клублар ўртасидаги турнирлар, аёллар футболи, CAFA мусобақаларида ЎФА фаоллик кўрсатди. Ушбу сайъ-ҳаракарлар ОФК томонидан муносиб эътироф этилди», - дейилади ЎФА хабарида.

Мазкур номинацияда Ўзбекистондан ташқари, Эрон ва Япония футбол ассоциациялари ҳам даъвогар саналарди.

Шунингдек, Марказий Осиё футбол ассоциацияси – CAFA йилнинг энг яхши минтақавий ассоциацияси деб топилди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар