Саудия Арабистони қироли кубоги нимчоракфинали доирасида навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.
Криштиану Роналду етакчилигидаги «Ан-Наср» ўз майдонида «Ал-Иттифоқ» клубини қабул қилди. 120 дақиқа давом этган учрашувнинг 45+11-дақиқасида мезбонлардан Талиска майдондан четлатилган бўлса, 89-дақиқада Стивен Жеррард шогирдларидан Али Хазазига қизил карточка кўрсатилди. 107-дақиқага келиб Садио Мане томонидан киритилган ягона гол мезбонларни чоракфиналга олиб чиқди – 1:0.
Яна бир баҳсда «Ал-Иттиҳод» «Ал-Файҳа» меҳмони бўлиб, йирик ғалабага эришди. Ҳамдалла дублга эришган, Бензема ҳам ўз ҳисобига гол ёзиб қўйган баҳсда 3:0 ҳисоби қайд этилиб, Жидда клуби чоракфиналга чиқди.
Саудия қироли кубоги. 1/8 финал
31 октябр
«Ал-Файҳа» – «Ал-Иттиҳод» – 0:3
Голлар: 0:1 – Амдалла (5), 0:2 – Амдалла (87), 0:3 – Бензема (90+4).
«Ал-Наср» – «Ал-Иттифоқ» – 1:0
Гол: Мане, 107.
Четлатишлар: Талиска 45+9 – Хазизи 89.