31.10.2023 13:50
2383
Невилл: «Ҳозирги «МЮ»да Гиггз, Бекҳэм ва Скоулз ҳам муваффақиятсизликка учрарди»

Гари Невилл «Манчестер Юнайтед»нинг салбий натижаларига клубдаги муҳитни сабаб қилиб келтирди. 

«Кийиниш хонасида яхши йигитлар бор, лекин клубдаги психологик пасайиш ҳақиқатан ҳам сезиларли.

Агар бизнинг авлодимиз ҳозирги замонда клубга келганида, бу муҳитда муваффақият қозонмаган бўлардик. Райан Гиггз, Дэвид Бекҳэм, Пол Скоулз кабилар истеъдодли бўлишидан қатъи назар, агар бугунги муҳитга олиб келинса, муваффақиятсизликка учрашарди. Шунинг учун мен ҳозир футболчиларни айбламайман.

Ҳар доим айтганман: агар футболчилар йиллар давомида ўзини ёмон тутса, охир-оқибат шундай деб ўйлайсиз: «Бунинг сабаби юқоридан бўлса керак», — деди «МЮ» собиқ ҳимоячиси Sky Sports'га.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар