«МЮ» раҳбарияти ва футболчилари тен Ҳагни қўллаб-қувватлашмоқда
«Манчестер Юнайтед» раҳбарияти Эрик тен Ҳагга ишонч билдирмоқда.
Клуб АПЛнинг 10-турида «Манчестер Сити»га имкониятни бой берди (0:3). Бу мавсумда лигада 10та ўйиннинг 5тасида ютқазган тен Ҳаг жамоаси манкунианликларнинг сўнгги 37 йилдаги энг ёмон стартини қайд этишди.
МЕN хабарига кўра, ушбу мавсумдаги натижаларга қарамай, «МЮ» бош директори Ричард Арнольд нидерландиялик мутахассисга ишонишда давом этмоқда ва жамоанинг ривожланишига ишонмоқда. Жамоанинг асосий футболчилари ҳам бош мураббийни тўлиқ қўллаб-қувватламоқда.
10-турдан кейин «МЮ» АПЛ турнир жадвалида 15 очко билан 8-ўринда бормоқда.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар