Лионел Месси «Олтин тўп» маросимида Криштиану Роналду билан қарама-қаршиликни буюк тўқнашув деб атади.
«Спорт тарафдан олиб қарасак, бу буюк тўқнашув эди. Биз бу рақобатдан куч олардик, чунки иккимиз ҳам рақобат бардош эдик. У ҳам доим ғолиб бўлишни истарди.
Бу иккимиз учун ҳам, қолавреса, футболни севадиган киши борки, улар учун ҳам ёқимли давр бўлди. Ўйлайманки, биз футболдаги чўққиларни забт этишга ва унда узоқ вақт қолишга муносиб эдик. Чунки чўққига чиқиш осон, аммо у ерда қолиш қийин. Биз эса 10-15 йил футбол чўққисида эдик. Бу жуда қийин бўлиш билан бирга ажойиб эди.
Ўйлайманки, бизнинг ўзаро курашимизни кузатиб борган ҳар бир мухлис учун бу ўзига хос ёқимли хотира бўлиб қолади», - дейди Месси L’Équipe билан интервюда.
Эслатиб ўтамиз, Месси душанба куни Парижда фаолиятидаги 8-«Олтин тўп»ни қўлга киритди. Криштиану Роналдуда эса 5та «Олтин тўп» бор.