8-бор «Олтин тўп»ни қўлга киритган Лионель Месси ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу ерда яна бўлиш ва шу лаҳзадан завқланиш жуда ёқимли. Жаҳон чемпионатида ғалаба қозониш ва орзуни амалга ошириш имкониятига эга бўлиш ажойиб.
Мен бундай мартабага эга бўлишимни, тарихдаги энг яхши жамоанинг бир қисмига айланишни, Америка Кубоги ва жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиш бахтига муяссар бўлишимни тасаввур ҳам қила олмасдим.
Ҳар бир «Олтин тўп» ўзига хосдир, аммо энг муҳими — жамоавий совринлар. Жамоасиз бу мукофотни қўлга киритиш мумкин эмасди. Буни тан олиш ёқимли, ҳақиқат. Футболда энг муҳими — жамоа.
Мен Диегони эсламоқчиман. Бугун унинг туғилган куни. Уни ёдга олиш учун футболчилар кўп бўлган бундай жой йўқ. Қаерда бўлсанг ҳам, Диего туғилган кунинг билан. Бу соврин ҳам сен учун, уни сен билан баҳам кўраман», — деди Месси.
Маълумот учун, Диего Марадона 1960 йил 30 октябрда туғилиб, 2020 йил 25 ноябрда вафот этган.