31.10.2023 18:27
23559
Теглар
«Ҳеч қайси жамоа уларчалик муаммо туғдира олмади». Гвардиола «Ман Сити»даги фаолияти давомида кимни асосий рақиб деб ҳисоблашини айтди

Пеп Гвардиола Манчестердаги фаолияти давомида «Ливерпул» унинг жамоаси учун асосий рақиб бўлганини айтди.

«Фақат бир йил олинадиган бўлса Сульшер бошқарувидаги «МЮ» асосий рақиб бўлишга яқин эди, умумий олганда эса Клопп бошқарувидаги «Ливерпул» асосий рақобатчи бўлди. Қачонлардир «Манчестер Сити»даги фаолиятим якунланса, бу ердаги асосий рақибим сифатида «Ливерпул»ни ҳисоблайман. 

Улар бизга кўп қийинчиликлар туғдирган ва бу орқали барча жабҳаларда ўсишимизга ёрдам берган. «Сити»даги фаолиятим давомида ҳеч қайси жамоа уларчалик муаммо туғдира олмади», - дейди Гвардиола. 

Маълумот учун, 2017/18 йилги мавсумдан 2022/23 йилги мавсумга қадар «Ман Сити» 5 марта чемпионликни қўлга киритди. Бу орада фақат «Ливерпул» 2019/20 йилда АПЛ ғолиби бўлди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар