31.10.2023 16:33
23533
Теглар
«Бу уятсизлик!» – Суперлига ҳаками мураббийларга мурожаат қилди 

Ўзбекистон футбол ассоциациясида Ҳакамлар маркази расмийлари, футбол ҳакамлари ва ОАВ вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда ФИФА рефериси, Суперлига ўйинларида бош ҳакам ва VAR ҳаками сифатида ишлаб келаётган Азиз Асимов жамоалар бош мураббийига мурожаат қилиб, танқидий чиқиш қилди.

«Бизда ҳам Германия, Италияда бўлгани каби бўлиши мумкинми? Ҳа, аммо жамоаларимиз бундай қилишмайди. Ҳакамларнинг ҳар бир хатоси клублар ва бош мураббийларимиз учун ўзларини раҳбарият олдида оқлашга зўр совға ва баҳонага айланмоқда. Агар ўйинга камроқ қўшиб берсак, бу ҳам баҳонага айланмоқда. Ҳаттоки, жамоаси 0:3 ёки 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраётган бўлса ҳам. 

Мураббийларимиз елка билан беркитилган қўлга теккан тўп учун жарима зарбаси берилмаслигини билса-да, айнан ўша вазиятни байроқ қилиб олиб, бутун Республикага уларни «ўлдирилаётгани» ёки кимдир уларни тўхтатишга уринганини айтмоқда. Аммо бу уятсизлик! Ҳисоб 4:0 пайтида ҳам мен қўшиб бермаган 5 дақиқа учун ҳам ёзишади.

Биз ўз хатоларимизни ҳам бошқаларга тўнкашга ўрганиб қолганмиз. Хатога йўл қўйган ҳакам ўз хатосини тан олишга мажбур, аммо мураббийларнинг қайсидир хатосини ўз бўйнига олганини кўрдингизми? Ўйин давомида юз бераётган «брак»лар қанчалигига қаранг. Нега қайсидир мураббий «шу рақамдаги ўйинчим тўпни 5 марта тўхтата олмади», демайди? Нега 7 марта ноаниқ узатма берганини айтмайди? Ҳакам хато қилса-чи? Аут! «Ахир, у бизни ўлдирди!» деб айтишади», - деди Азиз Асимов.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон футбол ҳакамлар маркази хулосасига кўра «Бухоро» - «Пахтакор» (0:1) ўйинининг 90+6-дақиқасида белгиланган пеналти хато қарор деб топилиб, бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ва VAR ҳаками Найим Қосимов номуайан муддатга четлатилгани хабар қилинганди. Душанба куни ўтган йиғилишда Ҳакамлар маркази раҳбари Лазиз Қўчқоров натижага таъсир кўрсатган ҳакам бутун умрга футболдан четлаштирилишини маълум қилган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар