«Реал» яримҳимоячиси Жуд Беллингҳэм мавсумнинг энг яхши ёш ўйинчиси учун бериладиган «Копа Трофи»ни қўлга киритгач, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Ушбу соврин учун барчага миннатдорчилик билдирмоқчиман.
Зиданнинг «Реал»даги 5-рақами? Унинг эришганларига етиш учун узоқ йўл босиб ўтишим керак. У — мени илҳомлантирган футболчи.
Жуда ҳурсандман. Бунинг ортида катта ҳажмдаги кундалик ишлар бор, шу туфайли мен ҳар ҳафта ўз ишимни яхши бажаришга ҳаракат қиламан. Одамлар меҳнатингизни эътироф этиши ва қадрлаши жуда ёқимли.
Яхши йил бўлди. Дунёдаги энг катта клубга, катта оилага кўчиб ўтдим. Лекин мен учун асосийси — жамоа билан қўлга киритиладиган совринлар.
Жамоадошларим, мухлисларим ва клуб ходимлари учун кучли бўлиб қолмоқчиман. Умид қиламанки, бу мавсумда совринлар ютамиз», — деди 20 ёшли инглиз.