«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Ҳаг АПЛ 10-туридан ўрин олган «Манчестер Сити» билан ўйиндан (0:3) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда жуда яхши ўйнадик, жуда тўғри ҳимояландик. Бизда қарши ҳужумлар, имкониятлар бўлди, фойдаланишимиз мумкин эди. Кейин пенальти ўйинни ўзгартирди.
Иккинчи бўлимда ҳужум қилишимиз керак эди, зичроқ ўйнашни хоҳладик. «Сити» футболчилари прессинг қилишларини ва юқорига кўтарилишларини билардик.
Иккинчи гол — биз уни жуда эрта ўтказиб юбордик. Ёмон қарорлар қабул қилдик. Дарвозабонга босим ўтказмаслик ҳақида гапиргандик, бунинг иложи йўқ.
Ўйлашимча, биринчи бўлимда ҳаммаси биз хоҳлагандек бўлди. Иккинчи бўлимда эса 0:2 ҳисоби билан рақибга қарши ноқулай вазиятда ўйнашга мажбур бўлдик.
Мағлуб бўлдик, лекин биринчи бўлимда яхши ўйнадик. Хафсаламиз пир бўлди ва ташвишландик, аммо эртадан кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз
Прогресс? Буни «Ман Сити» билан ўйиндан кейин сўраяпсиз, олдинги 3та баҳсда ғалаба қозонган бўлсак ҳам.
Биз чўққи сари йўлдамиз ва унга интиляпмиз. Сабр қилиш керак. Футболчилар жароҳатдан қайтишмоқда, биз кучайяпмиз», — дея манкунианликлар устозининг сўзларини келтиради ВВС.