30.10.2023 12:08
1405
Моуриньо: «А Сериядан яна бир «совға» — душанба эмас, якшанба куни ўйнадик. Миланга ярим жамоасиз келдик»

«Рома» бош мураббийи Жозе Моуриньо А Серия 10-туридан ўрин олган «Интер» (0:1) билан ўйиндан кейин ўз фикрларини билдирди. 

«Гарчи футболчилар чарчаган бўлса-да, ўйинга тайёргарлик кўриш учун вақт кам бўлса-да, йигитлар барибир муҳим ўйин ўтказишди.

Ўйлайманки, фақат мен эмас, стадиондаги ҳамма ўйин дуранг билан якунланишини ҳис қилди. «Рома» барча қийинчиликларни хотиржамлик билан енгди.

Мағлубиятга учраганимиздан афсусдаман, йигитлар кўп куч сарфлашди. Голда вазиятни яхшироқ назорат қилиш мумкин эди.

Футболчиларни ҳурмат қилишмагани ачинарли. Ҳакамнинг Манчини ва Ндикага бўлган муносабати кўп нарсадан далолат. 

Жамоа учун, қийин вазиятдаги шундай ўйин учун хурсандман — Миланга ярим жамоасиз етиб келдик. Лига ҳам бизга яна бир «совға» берди — душанба эмас, якшанба куни ўйнадик.

Ва барибир футболчиларимиз яхши эди. Мен хафаман, чунки кўпроғига лойиқ эдик», — дейди португалиялик мутахассис. 

Маълумот учун, «Интер» ЕЧЛдаги ўйинини сешанба куни, «Рома» эса Европа Лигасидаги баҳсини пайшанба куни ўтказганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар