30.10.2023 21:52
962
Теглар
«Майнц» Ал-Ғозийни машғулотларга қайтарди. У Фаластинни қўллаб-қувватлагани учун таркибдан четлатилганди

Исроил-Фаластин можароси ҳақидаги фикрлари учун клубидан четлатилган Анвар ал-Ғозий «Майнц» таркибига қайтарилди.

«Ўз ишига содиқлиги ва клубдаги қадриятлардан келиб чиққан ҳолда хатоларни тузатиш маълум вақт талаб этди ва футболчига яна бир имконият беришга қарор қилинди», - дейилади «Майнц» хабарида.

Аввалроқ, Анвар ал-Ғозий ижтимоий тармоқларда пост қолдириб, «Бу уруш эмас. Бир томон иккинчисининг сув таъминотини, электр энергиясини узиб қўйса ёки уларни озиқ-овқатдан маҳрум қилса, бу уруш эмас. Бир томон ядровий қуролга эга бўлса, бу уруш эмас. Бир томон миллиардлаб доллар олса, бу уруш эмас. Кимдир дезинформацияни тарқатиш учун сунъий интеллект томонидан яратилган тасвирлардан фойдаланса, бу уруш эмас. Ижтимоий тармоқлар фақат бир томонни цензура қилса, бу уруш эмас. Бу можаро ёки уруш эмас. Бу — геноцид ва оммавий қирғин ва биз буни жонли томоша қиляпмиз», — деб ёзганди  «Майнц» футболчиси ва матнни Фаластиннинг озод этилиши ҳақидаги шиор билан якунлаб.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар