Кин: «Фернандешни сардорликдан маҳрум қилган бўлардим, у тинмай нолийди ва бу ролга мос келмайди»
Рой Кин Бруну Фернандешнинг етакчилик фазилатларига шубҳа қилмоқда.
«Манчестер Юнайтед»нинг собиқ футболчиси «Манчестер Сити»га қарши дербидаги мағлубиятдан сўнг (0:3) бош мураббий Эрик тен Ҳагни португалиялик яримҳимоячини сардорликдан маҳрум қилишга чақирди.
«Бугун кўрганларимдан кейин Фернандешни сардорликдан маҳрум қилган бўлардим. У сардор ролига мос келмайди.
У қичқиради ва нолийверади. Бруну — мен кутган сардорнинг мутлақо тескариси», — дея Киннинг сўзларини келтиради ВВС.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар