«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола АПЛ 10-туридан ўрин олган «Манчестер Юнайтед»га (3:0) қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Бу қойилмақом стадионда ажойиб ўйинлар ўтказганмиз, бу ерда ўйнашни яхши кўрамиз. Дастлабки 5-10 дақиқада оддий вазиятларда тўпни йўқотдик, бундай жамоага қарши эса бу хавфли.
Иккинчи голдан кейин тўпга яхши эгалик қилдик ва кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Жадвалнинг юқори поғонасига яқинлашганимдан жуда хурсандман. Иккинчи гол ҳақиқатан ҳам тинчланишимизга ва мукаммалроқ ҳаракат қилишимизга ёрдам берди.
«Манчестер Юнайтед» бизни мағлуб этишдан завқланади, бу — нормал ҳолат. Биз ҳам шундай. Бугун нима бўлганига қаранг. Сэр Бобби Чарльтон ва «Олд Траффорд»га ҳурмат ажойиб эди. Бундай ишларда бирдамлик тарафдоримиз.
Тарих ва анъаналарни ҳурмат қиламиз. Сўнгги 10 йил ичида жуда кўп ғалаба қозондик ва ғалабадан кейин доимо тўғри позицияни эгаллаймиз. Рақибни камситиш учун кераксиз нарсага йўл қўймаймиз. Ҳар доим аксинча бўлган — шунинг учун мен ўз клубим билан фахрланаман», — дея «шаҳарликлар» устозининг сўзларини келтиради ВВС.