Гундўған: «Мен «Барса»га бундай катта ўйинларда ютқазиш учун келмаганман. Жамоада ғазаб кўришни истайман»
«Барселона» яримҳимоячиси Илкай Гундўған «Эл Класико»даги мағлубиятдан (1:2) сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Тўғрисўз бўлишни хоҳлайман, лекин гапларимни ҳаддан ташқари ошириб юборманг. Кийиниш хонасидан келдим. Муҳим ўйин ва бундай натижадан сўнг кўпроқ ғазаб ва хафаликни кўришни истардим.
Мағлубиятда кўпроқ ҳиссиёт бўлиши керак. Шунга ўхшаш вазиятлар такрорланмаслиги учун жамоа олдинга катта қадам ташлаши керак, акс ҳолда «Реал» ва «Жирона» биздан ўзиб кетади.
Мен бу ерга бундай ўйинларда мағлуб бўлишга келганим йўқ. Катта футболчи сифатида масъулиятим бор. Чидамлироқ бўлишимиз керак», — дея германиялик яримҳимоячининг сўзларини келтиради AS.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар