30.10.2023 19:05
9362
Греция Суперлигаси. Жалолиддин Машариповнинг дебюти омадсиз чиқди

Греция чемпионати 9-тури доирасида Жалолиддин Машарипов янги клуби «Пансерраикос» сафида дебютини ўтказди.

Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси «Панатинаикос» - «Пансерраикос» ўйинининг 63-дақиқасида Зисис ўрнига майдонга тушди. Машарипов майдонга тушишидан аввал жамоаси бир киши камчиликда тўп суриб, 0:4 ҳисобида мағлубиятга учраётганди. Якунда «Пансерраикос» пешқадам клуб майдонида 0:5 ҳисобида мағлуб бўлди.

Греция Суперлигаси. 9-тур
«Панатинаикос» - «Пансерраикос» - 5:0

Голлар: Шпорар 1, 42 (п), Хован 10 автогол, Черин 57, Мансини 77. 
Четлатиш – Исмаила 45.

Маълумот учун, «Панатинаикос» турнир жадвалида 22 очко билан 1-ўринда бораётган бўлса, «Пансерраикос»  9 очко билан 14 жамоа ичида 8-ўриндан жой олган.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар