30.10.2023 15:12
8883
ЎФА Суперлига доирасидаги «Бухоро» – «Пахтакор» ва «Бунёдкор» – «Нефтчи» ўйини бўйича текширув ўтказади

Суперлига 23-туридан ўрин олган «Бухоро» – «Пахтакор» учрашувида ишлаган ҳакамлар гуруҳи фаолияти бўйича ЎФА махсус инспекцияси томонидан текширув ўтказилади.

«Шунингдек, «Бунёдкор» – «Нефтчи» баҳсидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко томонидан билдирилган кескин фикрлар ҳамда айбловлар қанчалик асосли эканлиги ҳам ўрганиб чиқилади. Текширув натижасида мазкур гаплар ўз тасдиғини топса, айбдорлар жазоланади. Акс ҳолда ноҳақ айбловлар билдирган мутахассисга нисбатан тегишли чора кўрилади», - дейилади ЎФА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Бухоро» - «Пахтакор» (0:1) ўйинида 90+6-дақиқада белгиланган пеналти Ўзбекистон ҳакамлар марказий комиссияси хулосасига кўра хато деб топилди ва бош ҳакам ҳамда VAR ҳаками номуайян муддатгача дисквалификация қилинган эди. 

Шанба куни эса «Бунёдкор» - «Нефтчи» (2:1) ўйинидан кейин Виталий Левченко Фарғона клуби чемпионлик курашидан чиқарилгани ҳақида айтиб, бунинг ортида кимлар турганини билишини айтиб ўтганди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар