30.10.2023 17:54
3596
Теглар
«Бунгача «Пахтакор»нинг голи VAR орқали бекор қилинганди, бунга аралашмасам иккинчи қарор ҳам «Бухоро» фойдасига бўларди». VAR ҳаками пеналти бўйича вазият ҳақида

Суперлига доирасидаги «Бухоро» - «Пахтакор» учрашуви (0:1) VAR ҳаками Найим Қосимов ЎФА мажлислар залида ўтган ОАВ ходимлари билан учрашувда ўйиннинг 90+6-дақиқасида белгилаган пеналти бўйича тушунтириш берди.

«Ҳеч бир ҳакам майдонга тушаётганда хато қилай, деб чиқмайди. Ҳар бир қарор чиқаришдан олдин ортимизда одамлар тургани маъсулиятини ҳис қиламиз. Ўша вазиятда мен ҳакам тушунтиришида эшитдим, у тўп танага сиқилганини айтди. Кўришни бошладим ва ҳакам айтган фикр билан кадр тўғри келмаётганини кўрдим. Бу вазиятга аралашишим учун биринчи асос бўлди. 

Иккинчиси эса тўп узатилган оралиқ масофа катта эди – 20-25 метр атрофида. Ўйинчи тўпнинг йўналишини кўриб турганди. 6-рақамдаги ўйинчи чап қўлини танаси билан яширди, менга ёқмаган ҳолат бу ўнг қўл билан содир бўлди. Аралашишимга асос бўлган вазият эса қўл ва тана ўртасидаги бўшлиқ эди. Ўша ўртада эса тўп кўринаётганди. Яна бир фактор – узоқдан келиб танага теккан тўп бунақа эмас, бошқача йўналишда бўлади. Ўйинчининг қўли ҳам нотабий ҳолатда эканини кўрдим. Қўл ҳам бироз орқага ҳаракатда бўлди. Камералардан бир қарорга келиш оғир бўлди. Сабаби, бунгача «Пахтакор»нинг голи (Черан қўполлик қилиб гол урган вазият) ВАР ёрдамида бекор қилинганди. Руҳий жиҳатдан ҳам бу қарорга келиш менга оғир эди. Чунки мен аралашмасам, иккинчи қарор ҳам яна ўша «Бухоро» фойдасига бўлиб қоларди. Тўғриси қийин бўлди. Мен таянган асосий битта камера, бу офсайдни аниқлаш учун қўйилган камера бўлди», - дейди Найим Қосимов.

Эслатиб ўтамиз, якшанба куни «Бухоро» - «Пахтакор» (0:1) ўйинида 90+6-дақиқада белгиланган пеналти Ўзбекистон ҳакамлар марказий комиссияси хулосасига кўра хато деб топилди ва бош ҳакам ҳамда VAR ҳаками номуайян муддатгача дисквалификация қилинган эди.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар