«Реал» вингери Винисиус Ла Лига 11-туридан ўрин олган «Барселона»га (2:1) қарши ўйиндан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
«Жамоадаги 150-ғалабам? Энг катта клубда ва класикода бу маррага эришиш мен учун ҳам, мухлислар учун ҳам жуда муҳим. Бу жуда ёқимли.
Курашганимизда ҳар бир ўйинда ғалаба қозона оламиз ва бугун иккинчи бўлимда яхши ўйнадик, баҳсни назорат қилдик ва голга яқинлашаётганимизни билдим. Жуд биз учун яна икки гол уриш имкониятига эга бўлди.
Беллингҳэм? Ақл бовар қилмайдиган, фарқни юзага келтирадиган ўйинчи. Мухлислар Криштиану Роналдуга ўрганиб қолишганди, аммо энди бизга Жуд келди.
Бизда ёш футболчилар кўп. Майдонда ҳам, унинг ташқарисида ҳам доим биргамиз. Менимча, жамоамиздаги ана шундай жипслик туфайли бир-биримиз учун курашдан тўхтамаймиз. Шу боис жамоа кўп ғалабаларга эришмоқчи.
Класикодаги ғалаба ва жадвалдаги пешқадамликдан баҳраманд бўлиш учун дам олиш кунимиз бор, аммо кейин олдинда кўплаб ўйинларга қайтишимиз керак. Мураббий буни тушунади ва қўлидан келганича бизга эркинлик беради», — дея Винисиуснинг сўзларини келтиради Marca.