«Челси» бош мураббийи Маурисио Почеттино АПЛ 10-туридан ўрин олган «Брентфорд» (0:2) билан баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
«Биринчи бўлимда гол уришимиз керак эди. Агар тўп кирита олмасанг, ўзингни айблашинг керак. Биз совуққон эмасдик. Бундай голлар ўтказиб юбориб бўлмайди.
Ҳам сабрли, ҳам кучлироқ бўлишимиз керак. Натижа умидсизлик беради, чунки биз устунлик қиляпмиз ва имкониятлар яратяпмиз. Лекин гол урмасангиз, ишонч пасаяди.
Биринчи бўлимда устунлик қилдик, рақибга олдинга ўтишга, дарвоза томон бирорта ҳам зарба йўллашга имкон бермадик. Гол уришимиз керак эди, бу — бизнинг айбимиз. Майдоннинг учинчи қисмида кўпроқ тажовузкор бўлишимиз керак.
Гол уришдаги қийинчиликлар? Бу жараён. Ўзимизга ишониш ва олдинга интилиш учун вақт керак. Энг қийини — ишониш. Баъзида жуда яхши ўйнамасангиз ҳам, ғалаба қозонишингиз мумкин, чунки сизда ҳақиқий ишонч бўлади.
Бизда жуда ёш жамоа бор. Кўп нарса менталитетимиз ва ишончимизни шакллантиришга боғлиқ», — дея аргентиналик мутахассиснинг сўзларини келтиради ВВС.