29.10.2023 22:29
13204
«Бухоро» — «Пахтакор» ўйинида белгиланган пенальти нотўғри деб топилди, ҳакамлар четлатилди

Суперлига 23-тури доирасидаги «Бухоро» – «Пахтакор» (0:1) баҳсининг қўшиб берилган дақиқаларида белгиланган баҳсли пенальтига Эксперт-ҳакамлар комиссияси ўз муносабатини билдирди. 

«90+5-дақиқада юзага келган баҳсли вазиятдан сўнг беллашувнинг ВАР ҳакамлари бош ҳакам Равшан Абдувоҳидовни монитор ёнига чақирди ва такрорларни кўриб чиқишга чорлади. Шундан сўнг бош ҳакам 11 метрли жарима зарбаси белгилади.

Натижада ўйин тақдирини ҳал қилган ушбу вазият бўйича Эксперт-ҳакамлар комиссиясининг фавқулодда йиғилиши ташкил қилинди ва мутахассисларнинг умумий хулосаси олинди. Қуйида ушбу хулоса ва қарорни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Мазкур вазиятда видео ассистентлар бош ҳакамни ВАР протоколига кўра нотўғри чақирди. Аслида бундай вазиятга ВАР аралашиши керак эмасди. Бундан ташқари, видеотакрорларда қоидабузарликни аниқ қайд этиш учун етарли далиллар бўлмагани боис, экспертлар бир овоздан пенальтининг ҳам нотўғри белгиланганини қайд этишди.

Натижада бош ҳакам Равшан Абдувоҳидов ва ВАР ҳаками Наим Қосимовнинг ВАР лицензиялари қайтариб олинди. Уларнинг иши ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясига оширилди. Шунингдек, иккала ҳакам ҳам номуайян муддатга ҳакамликдан четлатилди», — деб ёзади УЗФҲМ.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар