29.10.2023 11:43
2407
Артета «Шеффилд Юнайтед» устидан ғалаба, Нкетианинг ҳет-триги ва инсонийлиги ҳақида гапирди

«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета АПЛ 10-туридан ўрин олган «Шеффилд Юнайтед»га (5:0) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди. 

«Эмоционал ҳафта ўтказдик, икки жуда қийин сафар ўйинига бордик ва бугун бошқача бўлди. «Шеффилд Юнайтед» лигада қолиш учун курашмоқда, улар — катта жамоалар мағлуб этишга қийналадиган уюшқоқ жамоа. 

Сабр қилишимиз керак эди, лекин шу билан бирга ҳаммасини дастлабки 10-25 дақиқага қараганда яхшироқ бажаришимиз мумкин эди. 

Нкетианинг ҳет-триги? Уч хил гол бўлди, лекин уларнинг барчаси Эддининг услубида эди. Биринчисида у ҳимоячидан узоқлашиш учун бўш жой ва вақтни ҳисоблаб чиқди ҳамда жарима майдончасида хотиржамлик кўрсатди, иккинчисида тўп тез келди ва тезда гол уришга тўғри кеди, учинчисида ажойиб зара бўлди. 

Эдди покер қилиш учун пенальтини тепиши мумкин эди. Аммо у ажойиб футболчи бўлиши билан бирга ақл бовар қилмайдиган инсон. Унинг хатти-ҳаракати ҳаммадан фарқ қилади, айниқса, камтарлиги ва одамларга нисбатан қайғуриши. Пенальтини Фабиу Виейрага бергани жуда яхши иш бўлди», — дея Артетанинг сўзларини келтиради BBC.

Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар