«Реал» бош мураббийи Карло Анчелотти «Барселона»га (2:1) қарши дубль қайд этиб, жамоага ғалаба келтирган Жуд Беллингҳэм тўғрисида гапирди.
«Беллингҳэм 13 ўйинда 13та гол урганидан ҳаммамиз ҳайратдамиз! Айниқса, унинг жарима майдончаси ташқарисидан берган зарбаси мени лол қолдирди. Чунки у одатда бундай зарба бермайди.
Биринчи голни деярли нишонламагани? У ўзини тажрибали футболчи сифатида кўрсатмоқда. Мақсад — дуранг эмас, ғалаба қозониш. Бу гол ўйин динамикасини бутунлай ўзгартирганини тушундим.
Беллингҳэмни плеймейкер позициясига қўйиш фаолиятингимдаги энг фахрланадиган қарорлардан бирими? Менинг вазифам — ҳар бир ўйинчидан максимал фойда олиш. Чунки унинг энг яхши фазилатлари шу позициядан келиб чиқади, у ўша ерга жуда мос келади.
Жуднинг чегараси? У мавсумда осонликча 20-25та гол уришга қодир. Лекин уни тўпурар деб ҳисобламаймиз. Ҳужумчилардан ҳам кўпроқ голлар кутамиз», — дея мадридликлар устозининг сўзларини келтиради Marca.