Жароҳатидан тўлиқ тикланмаган Левандовски класикода майдонга тушмоқчи
«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски класикода ўйнамоқчи.
Каталония жамоаси Ла Лиганинг 11-турида «Реал»ни қабул қилади. Беллашув 28 октябр, шанба куни бўлиб ўтади.
Diario Sport хабарига кўра, «Барса»нинг польшалик ҳужумчиси тўпиғидан олган жароҳатидан тўлиқ фориғ бўлмаганига қарамай, баҳсда майдонга тушиши мумкин.
Левандовскининг иштироки бўйича якуний қарор бугунги машғулотдан сўнг қабул қилинади. Футболчи катта юклама билан ишлайди ва ҳеч қандай муаммо юзага келмаса, катта эҳтимол билан қайдномага киритилади.
Роберт ўйинни захира ўриндиғида бошлаши кутилмоқда ва зарур бўлса, 15-20 дақиқага туширилиши мумкин.
Турнир жадваллари
Team
W D L Pts
Сўнгги янгиликлар
Долзарб хабарлар